Жаҳон | 09:41 / 23.12.2017
4693
1 дақиқада ўқилади
Чилидаги сел қурбонлари сони 15 кишигача ошди
Чилининг Вилья-Санта-Лусия посёлкасида ўтган ҳафта охирида юз беган сел оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишигача ошди. Қутқарувчилар яна бир жасадни топишган. 7 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Фожиа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
Чилининг фавқулодда вазиятлар миллий бошқармасининг маълум қилишича, мамлакат президенти Мишель Бачелет мутасадди хизматларга 20 кун ичида посёлка аҳолиси қаерга кўчириб ўтказилишини ҳал қилиш вазифасини топширган. Фожиа юз берган ҳудуд яшаш учун хавфли, деб топилган.
300 киши яшаган посёлка фавқулодда ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун фалокат ҳудуди, деб эълон қилинган.