11:00 / 25.12.2017
48376
Реклама

Тошкентда замонавий гўшт дўкони - Meat Вoutique ишга тушди

Фото: KUN.UZ

Одатда, бутик деганда кўз олдимизга бежирим, қимматбаҳо либослар ва аксессуарлар сотиладиган кичик дўконча келади. Бутик - французча "Вoutique" сўзидан олинган бўлиб, унда асосан маълум бир тоифадаги мижозларга мўлжалланган асл моллар сотилади. Бироқ гўшт маҳсулотлари сотиладиган бутик ҳақида эшитганмисиз? Агар эшитмаган бўлсангиз, энди сизда уни ўз кўзингиз билан кўриш имконияти мавжуд. 

24 декабрь куни Ўзбекистонда илк маротаба ҳалол ва сифатли гўшт ҳамда деликатес маҳсулотлари сотиладиган бутик - Meat Boutique дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эндиликда сиз янги ва шинам дўконда гўшт ва колбаса маҳсулотларининг турли ассортиментларини топишингиз мумкин. Kun.uz мухбирининг янги дўкон очилиш маросимидан тайёрлаган махсус фоторепортажини томоша қилинг.

Бутикни айланар экансиз, ўзингизни худди ривожланган хориж мамлакатларидаги "гўшт маҳсулотлари" галлереясига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Сабаби, дўкон биз билган ва савдо қилишга одатланган анъанавий бозор расталари ҳамда савдо шохобчаларидан ўзининг ноодатий кўриниши билан тубдан фарқ қилади. Бинонинг ҳар бир бурчаги, ёрқин ранглари, ходимларнинг саранжом-саришталиги энг талабгир харидорни ҳам ўзига жалб этади. 

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар учун ажойиб томоша ва мусиқий дастур намойиш этилди. Шунингдек, улар мазали газак маҳсулотларидан татиб кўришди. Ҳар бир мижозга бонус тариқасида ажойиб совғалар улашилди. Эслатиб ўтамиз, янги дўкон "OSIYO" гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қошида ишга тушди. 

Қайд этиш лозимки, дўконда сотилаётган барча маҳсулотларнинг муддати яроқли бўлиб, мижозларга фақатгина сифатли ва сараланган гўштларгина сотилади. Яқинлашиб келаётган янги йил дастурхони учун ҳам сиз барча зарур маҳсулотлар - колбаса, пишлоқ, мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти, балиқ гўшти, тушенка (димланган консерва гўшт маҳсулотлари) ва бошқа турдаги гўшт маҳсулотларини сотиб олишингиз мумкин.

Очилиш маросимига келган меҳмонлар замонавий савдо дўкони ўзининг замонавий дизайни ҳамда қулайлиги билан ажралиб туришини таъкидлашди. Бундан ташқари, мазкур дўконнинг ишга тушиши бир неча янги иш ўрнини очилишига имкон берди.

Шошилинг! Янги Meat Вoutique дўконида сара ва хилма-хил гўшт маҳсулотларидан баҳраманд бўлинг. Маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда нақд пул ёки терминал тўлови орқали харид қилишингиз мумкин. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,  Арнасой кўчаси, 7 А
Телефон: 277 1444

Реклама ҳуқуқи асосида

Top