00:53 / 28.12.2017
33833

«Миллий интернет танлови»​. Ўзбекистондаги энг яхши сайтлар эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

27 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши «Ёшлар пресс-клуби»да «Миллий интернет танлови» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Ташкилотчилар тарқатган маълумотга кўра, танловга жами 405 анкета келиб тушган. Шундай қилиб, танловнинг 11 номинацияси бўйича 11 ғолиб аниқланди.

1. Маданият ва санъат соҳасидаги энг яхши сайт - www.boqiybuxoro.uz (Рустам Рамазонов)

2. Туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган энг яхши сайт - www.GoTrip.uz (Сардор Шарапов)

3. Энг яхши янгиликлар сайти - www.kun.uz (Маъруфжон Асқаров)

4. Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт - www.mahallakengashi.uz (Жавлон Маннопов)

5. Тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт - www.askdoctor.uz (Исломбек Иброхимов)

6. Электрон китоблар учун яратилган энг яхши сайт - www.e-hilolnashr.uz (Бунёд Пўлатов)

7. Замонавий фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт - www.mylab.uz (Шодлик Бабажонов)

8. Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт - www.kitoblardunyosi.uz (Иброҳим Маликов)

9. Кўп тилда яратилган энг яхши сайт - www.ilmiy-lugat.uz (Анвар Усманов)

10. Энг яхши блог - www.qaraqalpaqstan.blogspot.com (Бауржан Ботабаев)

11. Энг фойдали мобил илова - Русча-Ўзбекча луғат (Шавкатилла Хамиджонов)

Маълумот учун, «Миллий интернет танлови» глобаллашув шароитида ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ҳамда юртимиздаги ислоҳотларни интернет тармоғида кенг ёритишда ёшлар иштирокини таъминлашга қаратилган йирик медиа лойиҳа ҳисобланади.

Мавзуга оид
Top