11:00 / 28.12.2017
10138

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги солиқ бўйича битим кучга кирди

Фото: Uzdaily

2017 йилнинг 5 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида Солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат солиқ масалаларида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда тажриба ва ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш учун ҳуқуқий асос яратишга ҳамда икки давлатда солиқ қонунчилиги бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган.

Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик томонлар давлатларининг солиқ идоралари орқали бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида сўров жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

Top