10:20 / 03.01.2018
10983

Туркманистон президенти девонининг ишлар бошқарувчиси тайинланди

Фото: turkmenportal.com

Ҳожимурод Ҳожимуродов Туркманистон президенти девони ва вазирлар маҳкамаси ишлари бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 2 январь куни Туркманистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берган.

«Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармони билан Ҳожимурод Искандарович Ҳожимуродов Туркманистон президенти девони ва вазирлар маҳкамаси ишлари бошқарувчиси этиб тайинланди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундан аввал у Туркманистон президенти девонининг ишлар бошқармасида давлат раҳбари сарой мажмуасини бошқариш ва капитал қурилиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Top