17:10 / 04.01.2018
47493

Ўзбекистонликлар «Палов рекорди»ни янгилашмоқчи

Фото: Milliy TV

14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ош тайёрлаш бўйича янги рекорд ўрнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан «Kun.uz»га маълум қилишларича, шу куни 9 тонналик ош дамланади.

Бу орқали сурхондарёлик ошпазлар ўтган йилнинг 8 сентябрида Тошкентда ўрнатилган рекордни янгилашмоқчи. Ўшанда Тошкентда 7,3 тонна ҳажмда палов тайёрланган ва бу мега-палов Гиннесснинг рекордлар китобига кирганди.

Қайд этиш керакки, Деновда ҳам Тошкентдаги рекордни ўрнатишда фойдаланилган улкан қозондан фойдаланишмоқчи. Тадбир туман марказидаги стадионда ўтказилади.

Top