Тошкент шаҳри марказида 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Таомнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил этди. Уни тайёрлаш учун 50 нафар ошпаз 6 соат давомида иш олиб борган.

Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1 куркума ва 350 литр сув солинди.

Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 450 килограммни ташкил этди.

Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV

Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош Milliy TV томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди.

Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV

Рекорд ўрнатилиши учун таом ҳажми 4 тонна бўлиши етарли эди.

Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV