14:42 / 06.01.2018
9933

Афғонистонда толиблар ўнлаб кишиларни ўғирлаб кетишди

Фото: Ariana News

Афғонистоннинг Фарах вилоятида «Толибон» радикал ҳаракати қуролланган жангарилари 20 кишини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда маҳаллий Ariana News телеканали хабар бермоқда.

Вилоят минтақавий кенгаши аъзоси Дадулла Каннинг маълум қилишича, жангарилар трассада бир неча автомобилни тўхтатишган, уларнинг йўловчиларини қўлга олишган ҳамда номаълум томонга қараб олиб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги йирик теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етгани хабар берилганди.

Top