11:46 / 06.01.2018
62974

Яна 12 та ЙПХ постининг фаолияти тугатилди

Фото: ИИВ

Мамлакатнинг автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш юзасидан олиб борилган таҳлиллар асосида яна 12 та мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, шундан 23 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 19 таси блок постлар ва 24 таси тўсиқ постлари олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ шу кунга қадар нечта ЙПХ пости фаолияти тугатилганини маълум қилганди.

Top