22:59 / 07.01.2018
10645

Эронда бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитиш тақиқланди

Фото: Payvand.com

Эронда бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитиш тақиқланди. Бу ҳақда Эрон таълим вазири Маҳди Навиз-Адҳамга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Вазирнинг айтишича, Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаманеий инглиз тилини эрта ёшдан ўрганиш “ғарб маданиятининг экспансияси”га йўл очиб беришини айтган.

“Инглиз тилининг ҳукумат ва ноҳукумат бошланғич мактабларида ўқитилиши қонун ва меъёрларни бузади”, деб айтган таълим вазири. 

 

Top