07:52 / 10.01.2018
14132

Жаҳон иқтисодиёти бўйича яқин ўн йиллик учун прогноз берилди

Фото: Иллюстратив фото

2018 йилда жаҳон иқтисодиёти 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейин илк бор ўсишининг энг юқори нуқтасига етади, бироқ яқин 10 йил ичида у иқтисодиётнинг даврий характерига мос равишда тахминан 2,3 фоизгача сусайиб боради. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Global Economic Prospects прогнозининг январдаги муаллифи Франческа Онсорг журналистларга маълум қилди.  

Жаҳон банки прогнозига кўра, 2018 йилда дунё ялпи ички маҳсулоти кутилаётган 2,9 фоиз ўрнига 3,1 фоизга ўсади, 2019 йилда эса ўсиш 3 фоизни ташкил қилади. Жаҳон ЯИМ ўсишига инвестициялар, ишлаб чиқариш саноати ҳамда савдо ҳажми ўсиши туртки беради. Бундан ташқари, жаҳон ишлаб чиқаришидаги салбий тавофут барҳам топади.     

Бироқ Онсоргнинг айтишича, Жаҳон банкининг кейинги 10 йил учун прогнозлари унча ҳам қувонарли эмас. Мутахассиснинг айтишича, иқтисодиётнинг даврий табиатига мос равишда ҳамда банкнинг бир қатор тахминларига кўра, кейиги ўн йилликда жаҳон иқтисодиёти ўсиши секинлашади.   

“Кейинги ўн йилликда жаҳон иқтисодиёти ўсиши потенциали 2,3 фоизга яқинни ташкил қилиши мумкин. Бунда ўсиш жаҳон молиявий инқирозигача бўлган ўн йилликдагидан 1,5 фоизга пастроқ бўлиши мумкин”, деб айтмоқда иқтисодчи.  

Жаҳон банки асосий хатарларни “айни вақтда жуда заиф” ва рецессия аломатларини кўриш мумкин бўлган молиявий бозорларда кўрмоқда. 

Top