17:30 / 11.01.2018
13183

2017 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари

Европанинг мустақил синовлар (краш-тестлар) ўтказувчи (Euro NCAP) ташкилоти 2017 йилнинг энг хавфсиз автомобилларини маълум қилди.

Ташкилот сайтида таъкидланишича, ғолиблар 6 та йўналиш бўйича аниқланди, чунки турли синфдаги автомобилларни хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳолашнинг иложи йўқ.

Рейтингни тузишда мутахассислар катта ёшли йўловчилар ва болалар хавфсизлиги, пиёдалар хавфсизлиги даражаси ва автомобилнинг конструктив ҳамда эксплуатацион хусусиятларини кўзда тутувчи “фаол хавфсизлик” тизимини ҳисобга олишди. 

2017 йилда ташкилот 70 та янги ва рейстайлинг қилинган моделни синовдан ўтказди.  

Ҳашаматли автомобиллар синфида Volkswagen Arteon энг хавфсизи деб топилди. Машинада катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражаси 96 фоизга, болаларники 85 фоизга, пиёдаларники 85 фоизга, фаол хавфсизлиги 82 фоизга баҳоланган. 

“Ихчам кроссовер” тоифасида синовларда ўзини Volvo XC60 энг яхши намойиш қилди. Мутахассислар машинада катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражасини 98 фоизга, болаларникини 87 фоизга, пиёдаларникини 75 фоизга, фаол хавфсизлигини 95 фоизга баҳолашган. 

“Мини-кроссовер” тоифасида Volkswagen T-Roc энг хавфсиз машина деб топилди. Мутахассислар машинада катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражасини 96 фоизга, болаларникини 87 фоизга, пиёдаларникини 79 фоизга, фаол хавфсизлигини 71 фоизга баҳолашган. 

В-синфда Volkswagen Polo энг хавфсиз деб топилди. Машинада катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражаси 96 фоизга, болаларники 85 фоизга, пиёдаларники 76 фоизга, фаол хавфсизлиги эса нисбатан паст – 59 фоизга баҳоланган.

“Компактвэн” тоифасида Opel Crossland X энг хавфсиз деб топилди. Унда катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражаси 85 фоизга, болаларники 84 фоизга баҳоланган, бироқ пиёдаларнинг хавфсизлиги ва фаол хавфсизлиги нисбатан паст баҳоланган: мос равишда 62 ва 57 фоиз.

 

“Кичик оилавий автомобиль” тоифасида Subaru’нинг бирданига иккита модели хавфсиз деб топилди: Impreza ва XV. Мутахассислар Subaru Impreza’да катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражасини 94 фоизга, болаларникини 89 фоизга, пиёдаларникини 82 фоизга, фаол хавфсизлигини эса 68 фоизга баҳолашган. Subaru XV ҳам деярли Impreza каби кўрсаткичлар намойиш қилди, фақатгина пиёдалар ҳимояланганлиги 84 фоизга баҳоланган.

 

Top