21:42 / 11.01.2018
7208

Ford электр скутерларини намойиш қилди

Фото: Ford

Американинг Ford компанияси CES 2018 кўргазмасида янги электр транспорт воситасини тақдим этди. Аммо у электромобиль эмаслиги тақдимот вақтида маълум бўлди. Ford шаҳар йўлларида ҳаракатланиш устида жиддий бош қотириб, ёрқин ва ихчам Ojo электр скутерларини намойиш этди, деб хабар қилмоқда Gas2.

Бу кимгадир унчалик ҳам жиддий бўлмаган янгилик бўлиши мумкин, аммо электр транспорти ва скутерлар ишлаб чиқариш борасида 5 йил мобайнида янгилик бўлмагани эътиборга олинса, жиддий ютуқдир. Скутер турли рангларда тақдим этилган. У соатига 32 км.гача тезликда 40 км масофани босиб ўтиши мумкин. Скутерни 500 Вт қувватга эгаа электромотор ҳаракатга келтиради. У 130 кг.гача юкни кўтара олади. 

Мотор шунчалик кучлики, у 18 даража қияликдагии тепаликка чиқиш имконини беради. Аккумулятор эса, оддий электр розеткасидан қувват олади. 

Қайд этиш жоизки, сўнгги вақтларда митти электр транспорт воситалари тирбанд шаҳарларда тобора оммалашиб бормоқда. Янги намунадаги батареялар пайдо бўлиши эса, уларнинг ҳаракатланиш масофалари узайишини таъминлайди.

Top