Ҳавайи аҳолиси қўрқитиб юборилди
АҚШнинг Ҳавайи штати аҳолисига янглиш тарзда баллистик ракета ҳужуми ҳақидаги хабар тарқатилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
“Ҳавайи томон баллистик ракета ҳужуми хавфи мавжуд. Дарҳол бошпана изланг. Бу машқ эмас”, деб айтилган хабарда.
Шундан кейин ҳукумат раддия чиқармагунча аҳоли ўртасида ярим соатча ваҳима давом этган. Штат губернатори Дэвид Айж аҳолидан ёлғон тревога учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берди. “Бу қурилманинг йил давомида ҳар куни кунига 3 марта ўтказиладиган текшируви эди. Фавқулодда вазиятлар агентлиги ходими бошқа тугмани босиб юборган”, деб тушунтирган вазиятни губернатор.
Мобил телефонларга юборилган ва маҳаллий вақт билан соат 08.00ларда телевидение ва радио орқали узатилган огоҳлантириш Шимолий Корея билан кескинлик мавжуд шароитда берилгани янада ваҳималироқ бўлган.
2017 йил августда Шимолий Кореядан Япония ҳудуди узра учиб ўтиб, Хоккайдо оролидан 1180 км узоқликка тушган ракета учирилган. Ўшанда ракета парвозининг умумий узоқлиги 2,7 минг км.ни ташкил қилган. Пхеньян ушбу синовни АҚШнинг Тинч океанида жойлашган Гуам оролига зарба беришга тайёргарлик деб атаган.
Мавзуга оид
23:23 / 10.12.2024
АҚШ биринчи марта баллистик ракетани муваффақиятли тутиб қолди
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
18:53 / 06.11.2024