19:40 / 14.01.2018
9155

Хитойда муз устида антиқа мусобақа бўлиб ўтди (видео)

Фото: Скриншот

Хитойнинг шимолида жойлашган Ички Мўғулистон мухтор вилоятида эшкак эшиш бўйича антиқа мусобақа бўлиб ўтди. Гап шундаки, иштирокчилар сувда эмас, балки муз устида эшкак эшиш бўйича беллашдилар. Шу сабабли қайиқлар “муз аждарҳолари” деб ном ҳам олган.

chinaplus.cri.cn сайтида маълум қилинишича, бундай жаҳон чемпионати тарихда илк бор ўтказилди. Чемпионатда 23 та давлатдан 300 дан кўпроқ иштирокчи қатнашган. Мусобақалар уч кун давом этган. Спортчилар 100 ва 200 метр масофаларга қайиқларда 12 киши, 5 киши ва 4 кишидан бўлиб мусобақалашганлар. 

Top