10:00 / 15.01.2018
7986

Ашхободда сохта ва сотиб олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларига «ов» эълон қилинди

Фото: RFE/RL

Ашхобод шаҳрининг Давлат автомобиль инспекцияси сохта ва сотиб олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини аниқлаш бўйича кампанияни бошлади. Хабарларга кўра, ўтган йили ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тахминан 500 та бўш бланкалар ўғирлангани, шунингдек, ёш ҳайдовчилар ва аёллар иштирокида юз берган ЙТҲ сони ортиб бораётгани туфайли маҳаллий маъмурият бундай ҳолатларни аниқлаш бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

Шу билан бирга, бошқа хабарларга қараганда, Туркманистон ҳукумати томонидан сўнгги йилларда фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қатор чекловлар жорий этилгани коррупция ҳолатларининг кўпайиб бораётгани билан боғланган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, айни дамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун пора бериш бўйича махсус нархлар бор.

Масалан, автомактабда ўқимай ва имтиҳонлар топширмай туриб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 10 минг тўлаш керак, агарда автомактабга қатнайдиган бўлинса, нарх вазиятга қараб 2 дан 5 мингга қадарни ташкил этиши мумкин.

Шу билан бирга, Ашхобод полициясидан ўтган йилда ҳайдовчилик гувоҳномалари учун юзлаб бўш бланкалар ўғирланган. 

Top