15:19 / 29.04.2024
2827

Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент вилояти ва пойтахтда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Б.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро М.А.  фуқаро Э.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top