10:55 / 15.01.2018
12550

«Жуда хавфли». Саакашвили Порошенконинг ФХХ билан эҳтимолий алоқалари ҳақида изоҳ берди

Фото: РИА "Новости"

Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили мамлакат президенти Пётр Порошенко гўёки Россия Федерал хавфсизлик хизматига мурожаат билан чиққани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

«Мен дастхатни текширадиган графолог эмасман. Бироқ, Порошенконинг президентлиги ҳозирги босқичдаёқ мамлакат учун жуда хавфли, деб ҳисоблайман. У ФХХ билан ҳамкорлик ҳақидаги расмий ҳужжатни эътиборсиз қолдиргани ва уни йўқотишга уринмагани, шу даражада аҳмоқ эканига ишонмайман», - дея ёзди Саакашвили Facebook’даги саҳифасида.

Аввалроқ, Грузиянинг «Рустави 2» телеканали гўёки Порошенкога тегишли бўлган баёнотни эълон қилди, унда у Россияга қарши фаолият билан шуғулланмаслик ҳамда амалдаги қонунчиликка риоя этиш ҳақида ваъда берган.

Украина президенти маъмуриятида ОАВ томонидан эълон қилинган ҳужжатларни «паст сифатли сохта нарса ва фейк» деб аташди.

Top