17:39 / 17.01.2018
10376

Тошкентда 7 млн сўмлик уяли телефонни ўмариб кетишди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 15 январь куни тахминан соат 13:00 ларда Ф.А. ва Ж.К. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида фуқаро Г.М.нинг чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг эгнидаги кийимидан баҳоси 6.927.500 сўм бўлган "I Рhone 7 Plus" русумли уяли телефонини ўғирлаганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жабрланувчининг кийимидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Top