19:25 / 19.01.2018
8918

Россиялик ҳарбийлар Туркия операция бошламоқчи бўлган Афринни тарк этмоқдалар – ОАВ

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

Туркиянинг Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар Туркия суриялик курдлар кучларига қарши операция бошламоқчи бўлган Суриянинг Африн шаҳрини тарк этишмоқда.   

Агентликнинг маълум қилишича, 170 нафар россиялик ҳарбий маҳаллий вақт билан соат 16.00да Африндан жануб томонга 17 км кўчиб ўтишлари керак эди.  

Ҳарбий манбаларнинг маълумотларига кўра, Россия ҳарбий полицияси бўлинмаларидан бир неча ўн одам Нубул ва Заҳра аҳоли пунктлари томон йўл олганлар. Бу аҳоли пунктларини Сурия ҳукумат армияси назорат қилади. 

Бироқ бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. 

Top