Жаҳон | 13:00 / 18.03.2018
11398
1 дақиқада ўқилади
Фото: Афринда Туркия байроқлари ўрнатилди
Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия мухолифат кучлари ҳамда туркиялик ҳарбийлар Сурия шимолидаги Афринга кирди.
Эн-Ти-Ви телеканали маълумотига кўра, Сурия мухолифати кучлари якшанба куни тонгида шаҳарнинг жануби-шарқидан шаҳринга киришган. Айни вақтда шаҳарда портлашлар ва ўқ овозлари эшитилиши давом этмоқда. Шаҳар устида Туркия ҳарбий самолётлари учиб ўтиб турибди.
Шаҳарни олиш учун жанглар давомида курд ҳарбийларидан 1500 нафари йўқ қилингани айтилмоқда.
Айни вақтда Афринда Туркия ва Сурия мухолифати байроқлари осилмоқда.
Туркия армияси Афринни март ойи бошида қамал қилганди, курдларга қарши «Зайтун новдаси» номли ҳарбий амалиёт шу йил 20 январида бошланганди. Туркия курдларнинг ҳарбийлашган гуруҳларни террорчилар деб ҳисоблайди.