Фан-техника | 20:10 / 21.01.2018
11231
2 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг харидоргир кроссоверлари рейтинги тузилди

Фото: Автоновости

Автомобилларга бағишланган Focus2Move журнали мутахассислари 2017 йилнинг энг кўп сотилган кроссоверлар рейтингини тузишди. Рейтингни тузишда муайян моделнинг 2017 йил давомида жаҳон бўйлаб қанча миқдорда сотилгани ҳисобга олинган.   

Савдолар натижаларига кўра, 2017 йилда жаҳонда энг кўп миқдорда Toyota RAV4 модели сотилган. Ушбу кроссовердан 807400 дона харид қилинган. RAV4 савдоси 2016 йилдагига нисбатан 11 фоизга ошган ва 2016 йилги рейтинг ғолиби Honda CR-V’ни 2-ўринга туширишга муваффақ бўлди. CR-V’дан 2017 йилда 748050 дона сотилган.

Етакчи учликни Volkswagen Tiguan модели якунламоқда. Бу моделдан 703140 дона сотилган ва савдоси 2016 йилгига нисбатан 34,5 фоизга ошган.

4- ва 5-ўринларни Hyundai Tucson (620680) ва Haval H6 (531980) моделлари эгаллаган. 

Энг харидоргир кроссоверлар рейтингидан шунингдек қуйидаги моделлар жой олган: Nissan Qashqai (498850), Nissan Roque (449990), Nissan X-Trail (426100), Kia Sportage (425470), Mazda CX-5 (408420), Ford Escape (375940), Chevrolet Equinox (371180), Toyota Highlander (342160), Honda HR-V (337210) ва GAC Trumpchi GS4 (336033).

Мавзуга оид