14:36 / 24.01.2018
46435

Чироқ ўчдими? Энди “Ўзбекэнерго”га Telegram орқали мурожаат қилиш мумкин

Фото: KUN.UZ

Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти халқ билан мулоқот қилишни янада осонлаштирди.

Энди республика аҳолиси Telegram мессенжерида “Ўзбекэнерго билан мулоқот” канали орқали мурожаатларни “Ўзбекэнерго” АЖга йўллашлари мумкин. 

Йўлланган мурожаатлар шахсан Жамият бошқарув раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади.

Top