Ироқда америкалик ҳарбийлар хатоси туфайли 7 полициячи ҳалок бўлди
Ироқнинг Ал-Анбар вилоятидаги Ал-Бағдодий туманида америкалик ҳарбийлар вертолётдан маҳаллий хавфсизлик кучлари автомобилларини хато тарзда ўққа тутишди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган. Бу ҳақда “Ас-Сумария” телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, ўққа тутилганлар орасида маҳаллий қабиланинг шайхи билан учрашувга кетаётган маҳаллий полиция ҳамда маъмурият раҳбарлари бўлган.
Ироқнинг аксилтеррорчилик кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, ўша ҳудудда террорчини тутиш бўйича махсус операция ўтказилган. Бу операцияни ҳаводан халқаро коалиция кучлари қўллаб-қувватлаган. Операция якунланганда қўшни уйдан ҳарбийларга граната улоқтирилган, шундан кейин жанг чиққан.
Ҳарбийлар ортга қайтаётганларида вертолётлардан “бу ҳудудда бўлиши келишилмаган” қуролланган одамлар тўпланиб турганини кўриб, уларни ўққа тутишган.
“Қўмондонлик бўлиб ўтган воқеани тергов қилишни буюрди”, деб айтилган хабарда.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024