22:10 / 27.01.2018
7817

Кавани «ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди

Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олди.

Футболчи Франция чемпионатидан ўрин олган «Монпелье»га (4:0) қарши ўйинда дарвозани ишғол қилди. Натижада, бу Кавани учун парижликлар сафидаги 157-гол бўлди. Бу маррага эришиш учун уругвайлик 229 ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «ПСЖ» клубининг энг яхши тўпурари 156та гол урган Златан Ибраҳимович эди

Top