Фан-техника | 15:16 / 09.02.2018
9078
1 дақиқада ўқилади

Apple AirPods симсиз қулоқчинлари фойдаланиш чоғида портлаб кетди

Фото: Mashable

АҚШнинг Флоридасида яшовчи Жейсон Колоннинг хабар қилишича, Apple AirPods қулоқчинларидан бири машғулотлар вақтида портлаб кетган. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Колон ўнг қулоғидаги, мусиқа ижро этилаётган симсиз қулоқчини оқ тутун чиқара бошлаганида фитнес-клубда спорт билан шуғулланаётган бўлган. Эркак уни қулоғидан чиқариб, тренажёрда қолдирган ва маъмурият ходимига ёрдам сўраб мурожаат қилган. У қайтиб келганида эса, қурилма портлаб кетиб бўлган – Колоннинг маълум қилишича, қулоқчинда олов излари қолган.

Бу Apple AirPods кутилмаганда портлаб кетиши кузатилган илк шундай ҳолатдир. Компания суриштирув ўтказиш ва ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлашга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ iPhone X эгалари қўнғироқларни қабул қилишда муаммоларга учраётганларидан шикоят қилишганди.

Мавзуга оид