18:03 / 20.02.2018
6490

«Кобальт» олиб бераман деб 35 млн сўмга чув туширган шахс 

Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган М.Т. уй бекаси, 1966 йилда туғилган Г.Э.га «Кобальт автомашинаси олиб бераман», деб алдаб, Г.Э.дан 35.000.000 сўм пулини олиб, ушбу пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top