Болливуд юлдузи Ирфон Хон «камёб касалликдан» азият чекмоқда. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар қилди.
Актёр ижтимоий тармоқларда шу ҳақда маълум қилган. Хон мухлисларини соғлиғи борасида турли миш-мишлардан узоқроқ туришга чақирди ҳамда якуний ташхис қўйилганидан сўнг бу борадаги маълумотни очиқлашга ваъда берди.
51 ёшли артист Болливудда суратга олинган «Пику», «Мақбул», «Руҳ кучи» фильмлари орқали таниш. Шунингдек, у халқаро лойиҳаларда иштирок этган, улар орасида - «Пи ҳаёти», «Харобалардан чиққан миллионер» ва «Янги ўргимчак одам». Бундан ташқари, Хон мустақил кинода ҳам суратга тушади.