09:37 / 08.03.2018
8886

АҚШдаги мактабда отишма рўй берди, қурбонлар бор

Фото: Joshua Roberts/Reuters

АҚШнинг Алабама штатидаги Бирмингем шаҳрида жойлашган мактабда отишма рўй берди, бир ўқувчи ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Alabama Local хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, отишма тасодифан рўй берган бўлиши мумкин. Айни дамда бир ўқувчи ҳалок бўлгани маълум, яна уч киши касалхонага жиддий жароҳатлар билан олиб кетилди.

«Дарслардан ташқари вақтда рўй берган отишма билан боғлиқ ҳодисада икки ўқувчи иштирок этган. Мактаб оз вақт давомида ёпиб қўйилди, воқеа жойига полиция етиб келди. Айни дамда барча ўқувчилар озод, полиция рўй берган ҳодиса тафсилотларини жиддий ўрганмоқда», - дейилади мактабнинг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни Флоридадаги мактабда содир этилган отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.

Top