21:45 / 08.03.2018
8924

Туркия армияси Африндаги йирик шаҳарлардан бири устидан назоратни қўлга олди

Фото: РИА Новости

Туркиялик ҳарбийлар Суриянинг Афринидаги энг йирик шаҳарлардан бири – Жиндарас шаҳри устидан назоратни қўлга олдилар. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, шаҳар учун аёвсиз жанглар кечган.

Турк авиацияси қуруқликдаги қўшинлар ва Сурия мухолифати Жиндарас тепалиги устидан назоратни қўлга киритгандан кейин ҳаво операцияси ўтказишга киришди. Маълум қилинишича, шаҳардан чекинаётган курд тузилмалари жангчиларига дронлар ёрдамида зарба берилган.  

Мавзу
Туркиянинг Сурияга кириши

Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасидаги қуролланган курд бўлинмаларига қарши қуруқликдаги ҳарбий операцияни амалда бошлади.

Барчаси
Top