Жаҳон | 21:30 / 10.03.2018
44968
2 дақиқада ўқилади

Путин вориси ҳақида қачон ўйлай бошлагани ҳақида сўзлаб берди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Россия президенти Владимир Путин 2000 йилдаёқ вориси ҳақида ўйлай бошлаган, бироқ унинг шахсий қарашлари аҳамиятсиздир, чунки танловни россияликларнинг ўзлари амалга оширадилар. 

“Мен 2000 йилдан бери бу ҳақда ўйламоқдаман. Ўйлаш зарар қилмайди, бироқ пировард натижада танловни Россия халқи амалга оширади. Менга кимдир ёқиши ёки аксинча, ёқмаслигидан қатъий назар, номзодлар сайловларга келишади ва  якуний қарорни Россия фуқаролари қабул қилишади”, деб айтган Путин NBC телеканалига берган интервьюсида у ўзига ворис топгани ҳақида берилган саволга жавобан. 

Путин ҳокимият ўзгаргандан кейин охирги йилларда қилинган ишлар барбод бўлиши борасидаги хавотирларга изоҳ бериб, “Сизнинг мутахассислар деб аталувчилар истакларини ҳақиқат сифатида тақдим қилишади. Мен бу борада кўплаб алжирашларни эшитганман”, деб айтган Путин.

“Нима учун сиз Россия ҳокимиятига мендан кейин охирги йиллар мен томондан қилинган барча нарсани барбод қиладиганлар келиши керак, деб ўйлайсиз? Балки, аксинча, келадиган одамлар Россияни мустаҳкамлашни, у учун келажак, кейинги авлодлар учун ривожланиш майдонини яратишни истовчи одамлар бўлади”, деб айтган Путин ва дунёда олий давлат лавозимида “вайронкор одам”ни кўришни истовчилар етарлича борлигини қўшимча қилган.

Путин, шунингдек, АҚШ барқарор Россиядан манфаатдорлигига ишонч билдирган. 

“АҚШ, фикримча, бошқа нарсадан – Россия барқарор, фаровон ва ривожланувчи давлат бўлишидан манфаатдор”, деб айтган Путин.

Мавзуга оид