10:59 / 28.03.2018
20751

Урғочи шер Лос-Анжелес аҳолисини ваҳимага солди (видео)

Урғочи шер Лос-Анжелес аҳолисини ваҳимага солди. Йиртқич жонзот шаҳарга тоғлардан тушиб, аҳоли яшайдиган кварталлар бўйлаб дайдиб юрган. Шер бир ҳовли деворидан иккинчи ҳовлига сакраб юрган бир вақтда, полиция кўчалардан одамларни эвакуация қилган. Уйида бўлганлардан кўчага чиқмаслик сўралган. 

Йиртқич одамларга шикаст етказмаган. Уни тутиш учун ухлатувчи дори қўллашга тўғри келган. Яқин орада у яна табиат қўйнига қўйиб юборилади.

Top