19:30 / 01.04.2018
8920

«Арсенал» йирик ғалабага эришди

Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Сток Сити»ни қабул қилди. «Эмирейтс» ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 75-дақиқада Эмерик Обамейянг пенальтидан ҳисобни очди, ўйин якунланиши арафасида у дублни расмийлаштирди, 90-дақиқада меҳмонлар дарвозасига яна бир марта 11-метрли жарима зарбаси белгиланди ва бу сафар нуқтага Александр Ляказетт яқинлашиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

«Арсенал» бу ғалабадан кейин очколари сонини 51тага етказди ва Англия чемпионати турнир жадвалидаги олтинчи ўринни мустаҳкамлади, «Сток Сити» 27 очко билан 19-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
32-тур

Арсенал – Сток Сити 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 75, пенальти Обамеянг, 2:0 – 86 Обамеянг, 3:0 – 89, пенальти Ляказетт.
Арсенал – Оспина, Монреаль, Чемберс, Беллерин, Мустафи, Эль-Ненни (Чака, 76), Ўзил, Рэмзи, Уилшер (Мхитарян, 76), Обамеянг, Уэлбек (Ляказетт, 61).
Сток Сити – Батленд, Питерс, Шоукросс, Мартинс Инди, Бауэр, Шакири, Ндиайе, Собхи (Крауч, 80), Аллен, Жонсон, Диуф (Берахино, 61).
Огоҳлантиришлар: Эль-Ненни (37), Жонсон (66), Аллен (90).

Top