17:40 / 22.04.2018
14781

Ўзбекистон Эронга қарши ўйнайди

Футбол бўйича Эрон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатидан аввал, Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 19 май куни Теҳрондаги «Озоди» майдонида ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, эронликлар Россиядаги турнирга қадар, Туркия ва Греция терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эронлик футболчилар ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси билан А гуруҳида беллашиб, ўзбекистонликларни икки марта мағлуб этганди.

Top