13:39 / 30.04.2018
92506

5-синф болани зўрлаб кетган ва қидирувда бўлган ўта хавфли рецидивист Тошкентда қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 2018 йил 4 февраль куни ЎзР ЖК-119 моддаси 4-бўлими билан жиноят иши қўзғатилиб қидирувда бўлган, муқаддам судланган, 1972 йил 15 февраль куни Кегейли туманида туғилган Қуатбай Сабуров қўлга олинди. Бу ҳақда Kruz Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Ш.Аюбовга асосан хабар бермоқда.

Фото: Kruz.uz

Жиноятчини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида малака оширишда юрган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ходимлари майор Жанибек Жубанишов, майор Маҳмуд Халмуратов, майор Режепбай Каниязов ҳамда капитан Шерали Полвонов 2018 йил 29 апрель куни соат 11:30ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янгиобод бозорида қўлга олди ва шаҳар ИИББга топширган.

«КОЛЯ» лақабли Қуатбай Сабуров 5-синф болани зўрлашда айбланиб, қидирувга берилган эди.

Top