Жаҳон | 12:36 / 05.05.2018
9577
1 дақиқада ўқилади

Киевда «ДХР» томонида жанг қилган Бразилия фуқароси ушланди 

Украиналик ҳарбийлар Киев шаҳрида Бразилия фуқароси Рафаэль Лусваргани қўлга олди. У аввал «ДХР» томонида жанг қилган, деб хабар бермоқда «Страна.ua».

Ҳарбийларнинг хабар қилишича, Лусварга Украина Хавфсизлик хизматига олиб кетилган.

Фото: Facebook /c14.news

Украина маҳкамасининг фейсбукдаги саҳифасида хабар беришича, Лусварга илк марта 2016 йилда қўлга олинган. Ўшанда терговчилар эркак 2014-2015 йилларда Донбассдаги можарода «ДХР» қуролланган исёнчилари томонида иштирок этганини аниқлашган.

Лусварга ўз айбини тўла тан олди. Суд уни 13 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди, бироқ кейинчалик ҳимоя апелляцияси туфайли ҳукм бекор қилинди. 2017 йилнинг декабрида бразилиялик қамоқхонадан мамлакатни икки ой давомида тарк этмаслик шарти билан чиқарилган.

 

Мавзуга оид