Ўзбекистон | 18:08 / 12.05.2018
13432
2 дақиқада ўқилади

Абдусалом Азизов АҚШ генерали Жозеф Вотелл билан учрашди

12 май куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Америка Қўшма Штатлари қуролли кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотелл бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Caption

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, ҳарбий таълим ва мудофаа соҳаларида истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.  

Суҳбатда мамлакатлар ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик йўналишларида ўсиш суръатлари ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Caption

Таъкидлаш керакки, ҳарбий илм-фан марказига айланган Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида АҚШ ҳарбий мутахассислари томонидан семинар-тренинг машғулотлари ҳамда соҳа бўйича тажриба алмашинуви йўлга қўйилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этди. 

Caption
Caption

13 май куни АҚШ ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрининг тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Мавзуга оид