22:12 / 22.05.2018
6576

Хитойдаги масжидларда давлат байроқларини осиб қўйиш таклиф қилинди

Хитой ислом жамияти мамлакат мусулмон жамоаларини масжидлар биноларида Хитой байроқларини осиб қўйиш ва мусулмонлар орасида тушунтириш ишлари олиб боришга чақирди.  Бу ҳақда Хитойнинг Global Times нашри хабар берди

Хитой Ислом жамиятининг таъкидлашича, масжидлар фаолияти диний тартиб-қоидаларга ва Хитой қонунчилигига тўғри келиши керак. 

Хитойда яшовчи 56 этник гуруҳдан 10 таси мусулмонлар ҳиссасига тўғри келади, булар қирғизлар, қозоқлар, уйғурлар, тожиклар, ўзбеклар бўлиб, улар асосан Хитойнинг шимолида яшайдилар.

Хитойдаги мусулмонларнинг катта қисми Синьцзян-Уйғур ва Нинся-Хуэй автоном туманларида яшайди.

Top