10:53 / 25.05.2018
7115

Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, Бош «Rowing and Canoe» федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишган. 

Йиғилишда Ўзбекистонда эшкак эшиш спорт турлари ривожига қўшаётган ҳиссаси, кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан федерация раҳбарлигига Худоёр Мамажонович Аҳмедовнинг номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Худоёр Аҳмедов Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг президенти этиб сайланди.

Худоёр Мамажонович Аҳмедов

Ташкилот бош котиблигига эса Вячеслав Сергеевич Дидрих номзоди таклиф қилинди. Йиғилганларнинг аксарият қисми мазкур номзодни ушбу лавозимга сайладилар. Бундан буён В.Дидрих «Rowing and Canoe» федерацияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Вячеслав Сергеевич Дидрих
Top