Жамият | 16:12 / 30.05.2018
22813
1 дақиқада ўқилади

Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди.

Эндиликда:

қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ овқат товарларини, шунингдек бошқа тўкиладиган юкларни (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) очиқ автотранспорт воситаларида ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қопланиши лозим;

автотранспорт воситаларини қурилиш объектларидан умумий фойдаланиладиган йўлларга кузов ва ғилдиракларни ювмасдан чиқишига йўл қўйилмайди.

Мавзуга оид