Light | 15:51 / 31.05.2018
93660
5 дақиқада ўқилади

Замонавий ўқитувчига керак бўлган 8 та асосий хислат

Биз ғаройиб даврда яшаяпмиз: атрофимиздаги олам жуда тез суръатларда, таниб бўлмас даражада ўзгаряпти. Шунинг учун ўсиб келаётган авлод билан ишлайдиган ўқитувчи қуйидагиларга тайёр бўлиши керак:

Ўзгариш. Бу энг қийини, бироқ тўлақонли шахс сифатида мавжуд бўлиш учун зарур бўлган шарт.

Ўз хатоларини тан олиш. Ҳеч нарса қилмаган кишигина хато қилмайди. Ўқитувчи эса бундайлар тоифасига кирмаслиги аниқ.

Ривожланиш. Агар жаҳон суръати бир неча авлодлар давомида ўзгармаган бўлса, ҳозирда у шу қадар тез суръатларда ривожланяптики, “Алиса Кўзгу орти мамлакатида”ги Қора қиролича айтганидек, ўз жойида қолиш учун “оёқни қўлга олиб югуриш керак”.

Ўқитувчи замонавий ўқувчилар нима билан яшаётганини ҳам тушуниши керак.

Бундан ташқари, ўқитувчи замонавий ўқувчилар бошқача эканини ёдда тутиши лозим. Улар интернетда яшашмоқда, уларда катта одам маданияти йўқ. Фойда келтириш ва ўз меҳнати маҳсулидан баҳра олиш учун замонавий муаллим ва ўқитувчилар қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак.

Фото: ЎзА

1. Болаларга ҳурмат

Одатда “Ўқитувчи болаларни яхши кўриши керак” дейишади. Бироқ бу фикр жуда мавҳум ва турли талқинларга сабаб бўлиши мумкин. Ахир яхши кўриш тушунчаси жуда кўп қиррали. Ҳурмат тушунчаси билан бари оддий.

Ўқувчини ҳурмат қилиш – демак, унда оппоқ қоғозни эмас, шахсни кўриш демакдир.

2. Толерантлик

Инсонларнинг бари турлича. Баъзида одам ўзгаларга ўхшамаганлиги учун ҳам ғашимизни келтиради: бош кийимини бошқа кияди, ўзгача қарайди. Агар у ўзини табиий тутаётган ва ахлоқ-одоб қоидаларини бузмаётган бўлса, бунга эътибор бериш керакми? Одамнинг шахсий фикрга эга бўлиш ҳуқуқи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Гап ягона тўғри жавоб бериш мумкин бўлмаган саволлар ҳақида экан, кутилмаган ва оригинал таклифларни дарҳол ўчириб ташлаш ярамайди. Улар стандарт жавобларга қараганда кўпроқ мос келадиган бўлиши мумкин. Болалар катталар каби “қолипга тушиб қолган фикрлар” билан ўйлашмайди, шунинг учун эркин фикрлашади.

Ўқувчининг ўзгача бўлиш ҳуқуқини тан олинг. Балки сиз янги Эйнштейнни камол топтираётгандирсиз.

Фото: FireStock

3. Ўқитувчи ўзининг хизмат кўрсатаётганини тушуниши

Нима учундир бу банд кўплаб ўқитувчи ва ота-оналарнинг жаҳлини чиқаради. Балки гап обрўдадир. “Ўқитувчи” сўзи ифтихор билан жаранглайди.

4. Ҳақиқий нарсалар билан ҳурматга эга бўлишга тайёр туриш

Баландпарвоз сўзлар, буйруқ оҳанги билан замонавий болада таассурот уйғота олмайсиз. Бари “гамбург”ча ҳисоб-китоб билан бўлиши керак: яхши ўқитувчи ўз фанини яхши билади, унинг фойдасини тушунтира олади ва материални қизиқ қилиб етказади.

Қўрқитиш – бефойда. Ҳозирги болалар аввалги одамлар қўрққан нарсалардан ҳадиксирашмайди.

Фото: Pixabay

5. Чегарани ҳис қилиш

Бу руҳий чегараларга (“кўнгилга тегмаслик”) ҳам, шахсий билимларга ҳам тегишли. Ахир болалар баъзи жиҳатларда ўқитувчиларга нисбатан кўпроқ нарсалардан бохабар.

6. Ўз вазифасини тушуниш

Ўқитувчи “Гугл” қидирув тизимида топиш мумкин бўлмаган фойдали билимларни бериши керак (агар акси бўлса, у вақтини бекорга сарфлаяпти).

Фото: FireStock

7. Ўз-ўзини танқид қилиш

Агар ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилиб, уни қандай ривожлантириш ҳақида ўйласа, у кўп нарсага эришади. Ҳамма ҳам адашиши мумкин. Катта амаки ва холалар ҳам бундан мустасно эмас. Болалар буни қанча тез англаса, шунча яхши.

8. Ўз-ўзига шама қилиш

Жиддий бўлмаслик ва ўзини ҳазил қилиш қобилияти – зўриқишларга қарши туришнинг таркибий қисми. Жамиятдаги ҳаёт учун ҳам аъло хислат.

Ўз-ўзини ҳазил қилиш мураккаб вазиятни юмшатиб, чалғиш ва қийин масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Албатта, хислатларнинг барига эга бўлиш ҳам осон эмас. Кўп ҳолларда мактабда ўқитувчиларни танлаб олиш имконияти мавжуд эмас. Бироқ шунга қарамай, идеалга қараб интилиш зарур.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак? Фикрингизни кутиб қоламиз.

Мавзуга оид