00:10 / 06.06.2018
12833

Эрон термаси Россияга ташриф буюрган илк жамоа бўлди

Эрон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Москвага етиб боришди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Натижада, Эрон термаси Россияга ташриф буюрган илк жамоа бўлди.

8 июнь куни Эрон терма жамоаси «Спартак» стадионида Литва билан ўртқолик ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Марокаш (15 июнь, Санкт-Петербург), Испания (20 июнь, Қозон) ва Португалия (25 июнь, Саранск) билан беллашади. 

Турнир давомида эронликлар Москва вилоятидаги Баковка шаҳарчасида жойлашган «Локомотив» клуби қароргоҳида истиқомат қилишади.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top