08:10 / 11.06.2018
13530

Трамп яна Трюдони танқид қилди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдони яна кескин танқид остига олди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Трампнинг ўз хабарида ёзишича, Канада «АҚШ билан савдо қилишдан тахминан 100 млрд доллар» олади. Шу билан бирга, у Канада томонининг қандайдир расмий ҳужжатини тилга олган, бироқ, гап қайси давр ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмаган.

«Афтидан, улар роса мақтанган эди, бироқ ёлғон фош бўлди. Шундан сўнг Жастин Трюдо уни жавоб беришга чақиришганида, ўзини худди ҳақоратлангандек тутмоқда», - дея ёзган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Франция ва Канадани айблаганди.

Top