Ўзбекистон | 16:24 / 12.06.2018
10111
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегацияни қабул қилди

12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди. 

“Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”, – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Меҳмонлар, шунингдек, Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда замонавий ёндашувлар билан яқиндан танишишди.

Мавзуга оид