21:34 / 15.06.2018
4959

Грузия президенти бош вазирликка номзод таклиф қилди

Фото: Facebook/ bakhtadzemamuka

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили жума куни Мамука Бахтадзе номзодини парламентга тақдим этиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бахтадзе республика бош вазири лавозимига тасдиқланиши мумкин. Бу ҳақда ушбу давлат матбуот хизмати хабар берган.

"Парламентдаги кўпчилик Мамука Бахтадзе номзодини Грузия бош вазири лавозимига тақдим этди, бу мамлакат Конституциясининг 801-моддаси бандига мувофиқ юз берди. Президент парламентга Мамука Бахтадзе номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлаш учун киритди", - дейилади президент фармойишида.

Бундан аввал президентнинг парламент котиби Анна Нацвлишвили “парламентдаги кўпчилик Мамука Бахтадзени бош вазир лавозимига номзод сифатида танлагани ҳамда унинг номзодини президентга тақдим этгани, давлат раҳбари Георгий Маргвелашвили эса Бахтадзе номзодини парламентга тасдиқлаш учун киритишини" маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Маргвелашвили жума куни кечқурун Бахтадзе номзодини парламентга киритиш ҳақидаги фармойишни имзолайди.

Top