Artel: Бахтли оила ҳақида ҳикоя
Светофорда машинасини тўхтатган Тошмат аканинг юзига иссиқ шамол эса бошлади. У хўрсинганча йўлдан ўтаётган пиёдаларга тикилди. Қорин ҳам анча оч, лекин тушлик тайёр бўлгунича ҳали кўп вақт бор. Сабр таги - сариқ олтин дея ўзини овунтирган Тошмат ака яна бир хўрсинди-да, яшил чироқ ёниши билан йўлини давом этди.
Жазирама иссиқда машинасини ҳайдаб кетаётган Тошмат аканинг ҳаёлида бир соатча аввал юз берган воқеа гавдаланди: Тушлик пайти келди, Ҳолида опа чиройли қилиб дастурхон тўшаяпти. Газ плитасини устида кечда пишириб, тайёр қилинган мастава пайдо бўлди. Ҳолида опа қозонни қопқоғини очди-да, вой деб юзларини буруштирди. Ачиб қолибди! Иссиққина, ширин маставани ичишга ҳозирланган Тошмат ака бир зумда ғам тортди, Ҳолида опа эса бирданига нолий бошлади: – Вой, шу битта совуткични деб шунча маҳсулот увол бўлди-а! Бу бўлмагур совуткичга маҳсулотларни тиқсанг қозон сиғмайди, қозонни тиқсанг маҳсулотлар қолиб кетади. Яна қанча чидаш мумкин бу аҳволга?
Авзойи бузилган Тошмат ака қўлини бир силкитди-да, уйдан чиқиб кетди. Ҳозирда йўлда кетар экан, музлатгични нима қилсам экан, деб боши қотган Тошмат ака саволига жавоб қидиргудек, йўл бўйидаги дўконларга тикилди, ва тўсатдан дўконлардан биридаги ёзувга кўзи тушди...
Бу пайтда Ҳолида опа тезлик билан сабзавотларни тозалаш билан овора.
Ойижон, овқат қачон тайёр бўлади?
Ҳадемай тайёр бўлади, болам. Бориб ўртоқларинг билан бир ўйнаб келгунингча пишиб қолади.
Вой, каллам қурсин! Ҳолида опа шошилиб музлатгични эшигини очди ва музлаб қотиб қолган гўштни чиқарди. Бу совуткични фойдасидан кўра зарари кўпроқ: кичкиналигидан ичига маҳсулотларни тиқиб бўлмайди, ичидаги маҳсулотларни турган-битгани муз, буниси ҳам етмаганидек, яна ҳар доим бузилади!
Тошмат ака дўконда қизиқиш билан атрофига назар ташлади. Дўкон пештахталари хилма-хил техникалар билан тўлиб тошган, сал четроқда товушсиз кондиционер ишламоқда. Тошмат ака унинг майин, салқин шабадаси томон қадам ташлади.
- Ассалому алайкум, мабодо ёрдамим керак эмасми? деган савол билан жилмайганча маслаҳатчи-сотувчи Тошмат акага яқинлашди.
- Қанақа техника қидиряпсиз, ака?
Тошмат ака сал узоқроқда турган, ҳар хил рангларга бўялган совуткичларга бир-бир қараб қўйиб:
- Совуткич қидириб келгандим дўконингизга.
- Тўғри манзил бўйича келибсиз, ака! Бугунги кунда Artel корхонаси ўн иккитадан ортиқ турли хусусиятларга эга бўлган совуткичлар ишлаб чиқаради! Ҳозир сизга ҳаммаси ҳақида гапириб бераман! Кўриб турганингиздек, Artel совуткичлари бешдан ортиқ турли рангларда ишлаб чиқарилади, ички қисми жуда ҳам кенг, тобланган шишаси эса ҳатто катта вазнларга ҳам бемалол дош беради. Бундан ташқари, Artel совуткичлари юртимизнинг иқлимига бутунлай мослаштирилган, ҳамда уч йиллик тўлиқ, бепул кафолатга эга...
Хонадонда ҳозиргина пишган мазали маставанинг хушбўй ҳиди таралмоқда. Ҳолида опа дастурхонни тўшайман деб турганда эшик тақиллади. Ана, Тошмат ака ҳам вақтида уйга қайтдилар деганча, Ҳолида опа эшикни очишга шошилди. – Вой, нима бу?! Таажжубланганидан кўзлари катта-катта бўлиб кетган Ҳолида опанинг ёнидан ўтиб катта қути кўтариб олган икки йигит хонадонга қадам босишди. Уларнинг ортидан эса жилмайганча Тошмат ака пайдо бўлди. Бир зум ўтар-ўтмас йигитлар эски совуткични ўрнига яп-янги, яшилга бўялган совуткични ўрнатишди. – Уч йил кафолати ҳақида унутманг, ака! Яхши кунларга ишлатинглар.
Кун давомида ҳайратда қолган Ҳолида опа кўзларига ишонмай янги совуткичга кўз ташлаб қўярдилар. Дастурхон тўшалгунича уйга катта фарзандлари ҳам қайтишди. Тошмат ака бир дастурхон атрофида йиғилган бахтли оиласига назар солар экан, бахт-саодатни топиб ёки сотиб олиб бўлмаслиги ҳақида ўйлади. Оиламизнинг бахти бизнинг қўлимизда, хонадонимизнинг кўрки учун эса – Artel!
Қўшимча маълумот учун (+99871) 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилинг ёки http://www.artelgroup.org/ , https://www.facebook.com/arteluzb/ сайтларига ташриф буюринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022