15:14 / 14.07.2018
20236

Тошкентда хлор контейнери ёрилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 18 киши заҳарланди

2018 йил 14 июль куни соат 02:30ларда Бектемир тумани «Олтин топган» МФЙ саноат ҳудудида жойлашган «БЛУ МАРМАР» корхонаси ҳудудида хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус хабарнома эълон қилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Хлорли контейнер ёрилиши оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 18 нафар ишчи хлор моддасидан заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди. Соат 5:15 да ФВВ қутқарувчилари томонидан хавф бартараф этилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчилар соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 2018 йил 14 июль куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Top