16:08 / 06.02.2024
12271

Бектемир тумани ҳокими ишдан кетди

Президент бош вазир Абдулла Ариповга лавозимга лойиқлигини ҳал қилишни топширган 8 та туман ҳокимлари қаторида Тапил Маҳамадзияев ҳам бор эди.

Фото: Бектемир тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 2024 йил 6 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилган

Тапил Маҳамадзияев 2021 йил июл ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Тапил Маҳамадзияев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У Бектемир туманига ҳоким бўлгунга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

16 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Абдулла Ариповга 8 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилганди. Ушбу рўйхатда Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ҳам бор эди.

Top