Ўзбекистон | 18:22 / 31.07.2018
12704
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ тумани тоғларида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 17:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Абдувалиев ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Келиб тушган маълумотга кўра, саёҳатчилар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғларида адашиб қолган.

«Чимён» қутқарув отряди қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига чиқишиб қидирув ишларини бошлаб юборишди.

30 июль куни эрта тонгда соат 05:30да адашиб қолганлар топилди.

Қутқарувчилар томонидан адашиб қолганларга ёрдам кўрсатилиб, аҳоли пунктига эвакуация қилинди.

Мавзуга оид