Жаҳон | 17:47 / 31.07.2018
4200
1 дақиқада ўқилади
КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудуд бўйича муҳим келишувга эришди
Пханмунжомнинг чегара пунктида 31 июль куни Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, унда томонлар хавфсизлик масалалари бўйича «келишувга эришдилар». Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган чегараолди зонадан қўриқлаш постларини синов режимида олиб ташлашга тайёр. Ҳозирги вақтда у ерда Жанубий Кореянинг 60та ва КХДРнинг 160та қўриқлаш пости мавжуд.
Шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасидаги қуролсизлантирилган зона ҳудудида кўмилган аскарларнинг хокини биргаликда қазиб олиш бўйича келишувга эришгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
10:14
Фото: Киевга етказилган шимолий кореялик асирлар
17:38 / 11.01.2025
Jeju Air самолёти «қора қути»лари ҳалокатдан 4 дақиқа олдин ёзишни тўхтатгани маълум бўлди
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
18:48 / 09.01.2025